Published November 28, 2023 | Version v1
Conference paper Open

КЎЧМАС МУЛК СОЛИҒИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Description

Мақолада мол-мулк ва ер солиқларининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари, бюджет даромадларидаги аҳамияти, кўчмас мулк солиғининг афзалликлари тадқиқ қилинди. Шунингдек, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан тушумларнинг бюджет даромадларига корреляцион боғлиқлиги таҳлил қилинди. Кўчмас мулк солиғини жорий қилиш жараёнидаги муаммоларга тўхталиб, уларни бартараф этишга доир муаллифнинг фикр-мулоҳазалари келтирилди.

Республикамизда кўчмас мулк солиғини жорий қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, муайян ишлар амалга оширилган бўлсада, тадқиқотлар бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўлами катталигини кўрсатмоқда. Кўчмас мулкнинг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қийматидан солиқ ундириш тизимига ўтиш муайян вақт ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этмоқда. Муаллифнинг кўчмас мулк солиғини жорий этиш жараёнидаги муаммолар ва уларни ҳал этишга доир хулоса ва таклифлари баён қилинган.

Files

Сафаров Ғиёсиддин Абдуллаевич.pdf

Files (514.7 kB)

Additional details

Dates

Accepted
2023-11-15